Бувайда туман Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳамдамовлар оиласи ўз хонадонида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати берган хабарга кўра ҳозирги кунда болалар ва катталар бош кийимни тайёрлаб даромад қилаётган оила маҳалладошларининг 200 нафардан ортиғини доимий иш билан таъминлаб келмоқда.





Ҳамдамова Дилфуза опанинг айтишича, ишчилар иш кўламига қараб 1,5 миллиондан 4,5 миллионгача ойлик маош билан таъминланган.
“Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни қўшни давлатларга ҳам экспорт қиляпмиз”,-дейди Ҳамдамов Равшанбек ака.









