Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Отабек Тошматов томонидан Бувайда туманида аҳоли муаммоларини ва таклифларини ўрганиб, ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Тадбир жараёнида 25 нафардан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ, бандлик, суд ҳужжатлари ижроси, ижтимоий ёрдам ва имтиёзли кредит олиш масалалари юзасидан 23 та мурожаатлари қабул қилинди. Шундан 9 та мурожаат куннинг ўзида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал …
МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАР Меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларингизни биласизми, қишлоқ хўжалигида, жумладан пахта етиштиришда банд бўлган шахслар учун қандай шароитлар яратилиши керак, эркак ва аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари тенгми, Ўзбекистон республикаси миллий қонунчилигида меҳнат муносабатлари қандай ифода этилган? Шу ва шу каби саволларга Қўқон шаҳридаги “Асмалд” меҳмонхонасида пахта етиштирувчи жамоалар, шунингдек, уч томонлама ҳамкорларнинг туман бўлимлари (Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, иш берувчи ва ишчилар ташкилотлари), туман фермерлар кенгашлари ва манфаатдор фуқаролик жамияти ташкилотлари учун меҳнат соҳасидаги асосий тамойиллар ва ҳуқуқлар бўйича ўтказилган интерактив семинарда жавоб берилди. Мазкур семинар, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда глобал кийим компаниялари консорциуми - INDITEX билан ҳамкорликда асос солинган – “Пахта етказиб бериш занжирида меҳнат соҳасидаги асосий тамойиллар ва ҳуқуқлар” лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Ушбу Халқаро меҳнат ташкилоти лойиҳаси дастлаб аҳоли зич жойлашган Фарғона вилоятининг Бувайда ва Учкўприк туманларидан фаолиятини бошлаган. Бувайда ва Учкўприк туманидан танлаб олинган фермерлар, теримчилар, уч томонлама ҳамкорларнинг туман бўлимлари, туман фермерлар кенгашлари ва манфаатдор фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари учун ташкил этилган семинар тренингда меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва ҳуқуқлар ҳақида сўз борди. Халқаро меҳнат ташкилоти қандай муассаса, унинг асосий вазифалари нимадан иборат, меҳнат соҳасидаги асосий тамойиллар қайсилар каби саволларга семинар давомида жавоб олинди. - Меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солиш халқаро меҳнат ташкилотининг асосий вазифаси ҳисобланади. Ташкилот конвенциялар ва тавсиялар ишлаб чиқади. Конвенциялар уни ратификация қилган давлатлар учун мажбурий (ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш, ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш, иш вақтининг давомийлиги, бандликка кўмаклашиш ва касбий тайёргарлик каби меҳнат соҳасида инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари) ҳисобланади. Тавсиялар эса ратификация қилиш (қабул қилиш) талаб этилмайдиган, тавсиявий …
Фикрлар
Бугун ўлкамизга орзиқиб кутилган баҳор фасли ташриф буюрди. Баҳорнинг илк куни адабиёт, шеърият, назм ва наво байрами бўлиб, садоқат ва дўстлик, меҳнатсеварлик сингари инсоний туйғуларнинг тантанасига ҳамоҳанг тарзда халқимизнинг севимли шоираси Зулфия Исроилова таваллуд кунини нишонлаш билан бошланади. Бувайда туманининг 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ушбу санани интиқиб кутдилар. Улар нафақат баҳорни қарши олиш, балки Зулфияхоним хотирасига бағишланган гўзал байрам тадбири ўтказиш учун алоҳида тайёргарлик кўрдилар. Ўқувчилар шоиранинг бой ижодий меросини ўрганиб, баҳорни, она ватанни мадҳ этувчи шеърларидан ёд олдилар. Ўзларининг жозибадор рақслари билан дўстларини ва устозларини, тадбирга ташриф буюрган ота-оналарни хурсанд қилдилар.
Бувайда тумани маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг туманимиз аҳолисигаМУРОЖААТИ Азиз бувайдаликлар!Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътиборлари ҳамда ташаббуслари билан …























